15 Октябрь 2025
1131
Ненад Лалович курашчиларимиз билан учрашди
Мамлакатимизга ташриф буюрган Бирлашган кураш дунёси (UWW) Президенти Ненад Лалович спорт курашлари бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг ўқув-машғулот базасида бўлди. Мартабали меҳмон юнон-рум, эркин ва аёллар кураши вакиллари билан учрашиш баробарида уларга яратилган шароитларни кўздан кечирди.
Расмийлар суҳбат давомида терма жамоамизнинг яқин режалар билан таништиришди.











