14 Октябрь 2025
1153
Академик эшкак эшувчиларимиз Вьетнамда Осиё чемпионатига тайёрланишмоқда
16-19 октябрь кунлари Ветнамда академик эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Хайфон шаҳри мезбонлик қилаётган мусобақада қитъамизнинг 18 мамлакатидан 232 нафар спортчи иштирок этади.
Ўзбекистон Rowing&Canoe федерациясининг маълумотига кўра, мазкур чемпионатда терма жамоамизнинг 23 нафар аъзоси юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Ҳозирда спортчиларимиз Хайфон шаҳрида сўнгги тайёргарлик машғулотларини олиб боришяпти.
