13 Октябрь 2025 928

Ненад Лалович Олимпия шаҳарчасидаги шароитларни кўздан кечирди

Айни кунларда пойтахтимизда меҳмон бўлиб турган Бирлашган кураш дунёси (UWW) Президенти Ненад Лалович бугун Олимпия шаҳарчасига ташриф буюрди. Мартабали меҳмонни Спорт вазирлиги ва МОҚ раҳбарияти қарши олди.

Расмийлар UWW Президентига шаҳарчанинг имкониятлари, меҳмонларга яратилган шароитлар ва қулайликлар хусусида батафсил маълумот беришди. Шунингдек, ушбу мажмуада халқаро мусобақаларни ўтказиш бошлаб юборилгани маълум қилинди.

Мазкур комплекс Халқаро Олимпия қўмитаси аъзоси ҳам ҳисобланган жаноб Лаловичда ёрқин таассурот қолдирди.

Text to speech