10 Октябрь 2025
649
Tashkent City Mall меҳмонлари учун ажойиб янгилик!
Ушбу савдо марказининг 3-қаватида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг интерактив маълумотлар шохобчаси фаолият юритмоқда!
Бу ерда сиз:
– Олимпия ўйинлари тарихига назар солиб, Ўзбекистонда Олимпия ҳаракати қандай ривожланаётганини билиб оласиз;
– Атлетларимизнинг ғалабалари ва спортдаги илҳомлантирувчи лаҳзаларга гувоҳ бўласиз;
– Энг асосийси – шу жойнинг ўзида фарзандларингизни яшаш манзилингизга яқин бўлган спорт мактабининг тўгарагига ёздиришингиз мумкин!
