Ру En O'z
28 Июль 2021 1352

Жаҳон чемпионатининг финалчилари ўтиш босқичида курашишади

Токио-2020 Олимпия ўйинларида ҳамюртимиз Давлат Бобонов (-90 кг) чорак финал беллашувида татамига чиқди. Бироқ грузиялик спортчига қарши баҳс кўнгилдагидек якунланмади.

Лаша Бекаури ҳужумга ўтган вақт Бобоновни нотўғри ҳаракат билан ҳимояланди, деган қарор билан ҳакамлар грузин дзюдочисига ғалабани бериб юборишди. Шу тариқа Давлат энди бронза медали учун ўтиш босқичида иштирок этади. Унга ушбу босқичда амалдаги жаҳон чемпиони испаниялик Николоз Шеразадишвили рақиблик қилади.

Text to speech