8 Октябрь 2025
815
Ёш дзюдочиларимиз жаҳон чемпионатининг яккалик баҳсларида 6 та медаль жамғаришди
Перуда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг яккалик беллашувлари якунига етди. Оғир вазн тоифасида кечган беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси 1 та кумуш ва 2 та бронза медалига сазовор бўлди.
Кумуш медални +78 кг вазн тоифасида курашган Умида Ниғматова келтирган бўлса, Алишер Саманов (-90 кг) ва Муҳаммадали Зоиров (-100 кг) бронза медалларини қўлга киритишди.
Шу тариқа, спортчиларимиз яккалик баҳсларини 1 та кумуш ва 5 та бронза медаллари билан якунлашди. Дастурга кўра, бугун аралаш жамоавий йўналишда ғолиб ва совриндорлар аниқланади.
