7 Октябрь 2025
813
Самариддин Муҳибиддинов жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди
Лима шаҳрида ташкил этилаётган дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси яна бир бронза медалини ўз ҳисобига ёзиб қўйди. -81 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Самариддин Муҳибиддинов учинчи ўринни эгаллади.
Муҳибиддинов чорак финалда япониялик рақибига имкониятни бой бергач ўтиш босқичида Эстония, бронза медали учун курашда эса Нидерландия вакилини мағлубиятга учратишга эришди.


