6 Октябрь 2025 764

Чавандозимиз Таллиндаги турнирда уч бор шоҳсупага кўтарилди

3-5 октябрь кунлари Эстониянинг Таллин шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Абдураҳмон Абдуллаев 1 тадан олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди.

Олтин медаль: 130 см (тўсиқ баландлиги), “Otto van de Achterhoek” отида;

Кумуш медаль: 140 см, “Go Four It B” отида;

Бронза медаль: 150 см, “Go Four It B” отида.

Text to speech