2 Октябрь 2025 1375

Ўзбек футболи янгиликлари:

2026 йилги жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон терма жамоаси октябрь ойидаги ФИФА кунларида ўртоқлик учрашувларини ўтказиши режалаштирилган. Улардан бири 9 октябрь куни Кувайтга қарши Тошкент шаҳрида ташкил этилиши маълум бўлди. Аввалроқ жамоамизнинг 13 октябрь куни Малайзияда Уругвай билан баҳс олиб бориши эълон қилинган эди.

2026 йил Саудия Арабистонида ўтадиган U23 Осиё кубогининг гуруҳ босқичига қуръа ташланди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси «С» квартетидан жой олди:

 Ўзбекистон
 Корея Республикаси
 Эрон
 Ливан

Text to speech