1 Октябрь 2025
860
Вячеслав Качанов Осиё чемпионатида иккинчи бронза медалини қўлга киритди
Сувга сакраш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Вячеслав Качанов Ҳиндистонда ўтаётган Осиё чемпионатида иккинчи бронза медалига сазовор бўлди. 3 метрли трамплиндан сакраш дастурида қатнашган Качанов 368.85 балл билан учинчи натижани қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз худди шу баландликда жуфтлик дастурида Игорь Мялин билан ҳам шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилган эди.
