Ру En O'z
27 Июль 2021 1433

Сузувчимиз стартини якунлади

Ўзбекистон делегацияси аъзоларининг Токио-2020 Олимпия ўйинларида бугунги кун дастуридан ўрин олган чиқишлари тугади. Сузувчимиз Хуршиджон Турсунов бугунги баҳсларни якунлаб берди.

100 метрга эркин усулда сузиш баҳсларида иштирок этган Турсунов 50.14 сония натижа қайд этди. Бу ярим финалга йўл олиш учун етарли бўлмади ва навоийлик спортчимиз шу билан Олимпиададаги иштирокини якунлади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу спорт турида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган бошқа бир атлетимиз Наталья Критинина 30 июль куни 50 метрга эркин усулда сузиш дастурида ўз омадини синаб кўради.

Text to speech