15 Сентябрь 2025
802
Жаҳонгир Зокиров дунё биринчилигидаги финал баҳсини ўтказди
Ливерпулда бокс бўйича жаҳон чемпионатининг энг сўнгги беллашуви ўтказилди. +92 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган ҳамюртимиз Жаҳонгир Зокиров финалда Ойбек Оралбайга (Қозоғистон) қарши жанг қилди. Шиддатли беллашув қозоғистонлик боксчининг ғалабаси билан якунланди ва Зокиров дунё биринчилигининг кумуш медалини қўлга киритди.
