8 Сентябрь 2025 813

ФИФА Президенти Миллий футбол марказининг имкониятларини юқори баҳолади

ФИФА Президенти Жанни Инфантино бугун Юқори Чирчиқ туманидаги Миллий футбол марказида ҳам бўлди. Расмийлар ташриф давомида ФИФА Президентига мажмуанинг имкониятлари ҳақида батафсил маълумот беришди.

Замонавий марказ бир вақтнинг ўзида 6 та терма жамоанинг ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш имкониятини беради. Мажмуада профессионал футболчи ва мутахассисларни тайёрлаш учун тўртта тузилма ташкил этилди. Булар - Футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот маркази, Футбол терма жамоалари тайёргарлик маркази, Республика футбол академияси, Спорт тиббиёти ва реабилитация марказидир.

Футбол тиббиёти ва реабилитацияси бўлимига хорижий ускуналар олиб келинган, энг илғор услублар ўзлаштирилган. Бу футболчиларга қисқа вақт ичида жисмонан тикланиш имкониятини беради.

Жаноб Инфантино комплекс ҳақида илиқ фикр билдириб, бу орқали ўзбек футбол келгусида янги марраларни забт этишига ишонч билдирди.

Text to speech