31 Август 2025
653
Дзюдочиларимиз аралаш жамоавий дастурда кумуш медалларга сазовор бўлишди
София шаҳрида (Болгария) дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунига етди. Бугун аралаш жамоавий дастурда кучлилар аниқланди.
Саралашда Франция, Қозоғистон ва Мўғулистон жамоаларини мағлуб этган юртдошларимиз финалда Японияга қарши баҳс олиб боришди. Афсуски, ушбу қарама-қаршилик дзюдо ватани вакилларининг ғалабаси билан ниҳоясига етди ва ҳамюртларимиз кумуш медаль билан тақдирланишди.
Эслатиб ўтамиз, яккалик баҳсларида дзюдочиларимиз 5 та олтин ва 2 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритишган эди.
