31 Август 2025
576
Таэквондочиларимиз Мужу “Muju Grand Prix Challenge” турнирини 1 та медаль билан якунлашди
Корея Республикасининг Мужу шаҳрида таэквондо WT бўйича “Гран-при чалленже” турнири ўтказилди. Хабар берганимиздек, унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашди.
Муросасиз беллашувларда ҳамюртларимиз 1 та кумуш медалига сазовор бўлишди. -67 кг вазн тоифасида даянга кўтарилган Озода Собиржонова финалгача етиб борди ва шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди.
