31 Август 2025
566
“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари”: Сирдарёдаги енгил атлетика мусобақалари билан ҳудудий босқич баҳслари якунланди
Сирдарё вилоятида “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларининг енгил атлетика баҳслари бўлиб ўтди. «Ўзбекистон-Хитой» дўстлик боғининг спорт мажмуасида ташкил этилган беллашувларда 200 нафарга яқин ёшлар иштирок этди.
Аҳамиятлиси, бу мусобақа бутун Республикамиз бўйлаб ўтказилган “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақасининг 2-босқичи доирасидан ўрин олган сўнгги дастур бўлди. Якунда ўз йўналишида ғалаба қозонган қатнашчилар Президент Олимпиадасида иштирок этиш имкониятига эга бўлишди.





