27 Август 2025 636

“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари”: Бугун Бухорода ҳудудий босқич якунланди

“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларининг 2-босқич баҳслари ниҳоясига етиб бормоқда. Бугун 8 ҳудудда беллашувлар ташкил этилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Сурхондарё вилоятларида бадиий гимнастика бўйича ғолиблар аниқланган бўлса, Хоразм, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёш чарм қўлқоп усталари рингга кўтарилишди. Самарқандда эса енгил атлетика баҳслари ўтказилди.

Андижонда бокс ва спорт курашлари бўйича беллашувлар ташкил этилди. 3х3 баскетбол мусобақаси билан Бухоро вилоятида 2-босқичдан ўрин олган мусобақалар якунига етди.

Text to speech