27 Август 2025
617
Карим Тўлагановни табриклаймиз!
Бугун бокс бўйича Атланта-1996 ёзги Олимпия ўйинлари ва Осиё чемпионатининг бронза медали совриндори, “Меҳнат шуҳрати” ордени ва “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони соҳиби Карим Тўлаганов туғилган кунини нишонламоқда.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси фахрий спортчимизни бугунги айём билан табриклаб, унга узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаб қолади.
