Ру En O'z
27 Июль 2021 1489

Бобоусмон Батуровдан ишончли ғалаба

Боксчимиз Бобоусмон Батуров делегациямизнинг бугунги кун дастуридаги илк ғалабасини тақдим қилди. Вакилимиз дастлабки баҳсда доминиканлик рақибига қарши рингга кўтарилди.

Жанг аввалидан ўз устунлигини намойиш қилган Батуров якунда ишончли ғалабани қўлга киритди. Вакилимиз шу тариқа чорак финал босқичига йўл олди. Ушбу босқичда у британиялик Пэт Маккормакка қарши рингга кўтарилади.

Text to speech