Кун дайжести:
Ёш курашчиларимиз жаҳон чемпионатини 6 та медаль билан тугатишди
Болгариянинг Самоков шаҳрида спорт курашлари бўйича U20 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Мазкур мусобақада иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси уч йўналишда 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларини жамғарди.
Самарқандда триатлон бўйича Чалленге турнири ўтказилди
Ортда қолган ҳафта Самарқанд шаҳрида триатлон бўйича нуфузли мусобақалар ташкил этилди. Мухлислар дастлаб 19-20 август кунлари ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига гувоҳ бўлишди. 23-24 август кунлари эса “Samarkand Challenge” номи остида турли ёш тоифаларидаги Ўзбекистон очиқ чемпионати бўлиб ўтди.
Бразилияда бадиий гимнастика бўйича жаҳон чемпионати якунланди
Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бадиий гимнастика бўйича жаҳон чемпионати ниҳоясига етди. Мусобақада ҳамюртларимиздан Тахмина Икромова шоҳсупага жуда яқин келди. Спортчимиз тўп билан машқда 28.700 балл билан тўртинчи ўринни эгаллади. Мазкур йўналишда учинчи натижани кўрсатган италиялик Сафия Рафаэлли эса 28.750 балл жамғарди.
Чунгвон Чои Бутунжаҳон таэквондо федерацияси Президентлигига ягона даъвогар
Жорий йилнинг 23 октябрь куни Хитойнинг Уси шаҳрида Бутунжаҳон таэквондо федерацияси (Ворлд таэквондо) Президентлигига сайлов бўлиб ўтади. Ворлд таэквондо мазкур тадбирда ташкилотнинг амалдаги раҳбари Чунгвон Чои номзоди ягона эканини билдирди. Маълумот учун, Чунгвон Чои 2004 йилдан бери ушбу ташкилот раҳбари сифатида фаолият олиб боради.



