24 Август 2025 1173

Айтжан Халмаханов иккинчи бор жаҳон чемпионлигини қўлга киритди

Болгариянинг Самоков шаҳрида спорт курашлари бўйича U20 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етмоқда. Бугунги беллашувлар ҳам терма жамоамиз учун муваффақиятли ўтиб, юнон-рум курашчимиз Айтжан Халмаханов олтин медалга сазовор бўлди.

-63 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган юртдошимиз саралаш босқичларида Япония, нейтрал мақомда курашган Россия, Қозоғистон вакилларини мағлуб этган эди. Финал беллашувида эса арманистонлик спортчи 12:2 ҳисобида таслим этилди.

Text to speech