Ру En O'z
27 Июль 2021 1365

Светлана Осипова қозоғистонлик рақибасига қарши баҳс олиб борди

Токио-2020 Олимпия ўйинлари доирасида таэквондо баҳсларига ҳам старт берилди. Дастлабки беллашувларнинг бирида ҳамюртимиз Светлана Осипова иштирок этди.

Вакиламиз илк беллашувини қозоғистонлик Жанзель Денизга қарши ўтказди. Муросасиз беллашув 9:9 ҳисобида якунланаётган бир пайтда сўнгги сонияда ҳамюртимиз қўл зарбасини ўтказиб юборди ва мағлуб бўлди. Энди у қозоғистонлик рақибаси финалга етиб борган тақдирда бронза медали учун курашиш имкониятини сақлаб қолади.

Text to speech