24 Август 2025
622
“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари”: Бугун уч спорт турида беллашувлар ўтказилди
“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларининг 2-босқичида яна бир кун ниҳоясига етди. Бу гал беш ҳудудда ёшлар ўзаро баҳслашишди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Наманган вилоятида 3х3 баскетбол бўйича беллашувлар ўтказилган бўлса, Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳрида бокс жанглари ташкил этилди. Навоийлик ёшлар эса енгил атлетика баҳсларида куч синашишди.









