23 Август 2025
593
“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари”: Бугун ўн ҳудуд ёшлари мусобақалашишди
Республикамиз ёшлари бугун ҳам 2-босқич доирасида қизиқарли баҳсларда иштирок этишди. Жумладан, Тошкент шаҳрида бокс ва бадиий гимнастика, Жиззах вилоятида оғир атлетика беллашувлари ўтказилди.
Андижон, Навоий ва Тошкент вилоятларида енгил атлетика, Наманган, Фарғона, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида 3х3 баскетбол бўйича баҳслар ташкил этилди. Шунингдек, Бухорода бадиий гимнастика мусобақаси бўлиб ўтди.









