23 Август 2025
458
Ёш юнон-рум курашчимиз жаҳон чемпионатида совриндор бўлди
Болгариянинг Самоков шаҳри мезбонлик қилаётган спорт курашлари бўйича U20 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатида юнон-рум кураши баҳслари ўтказилмоқда. Ортда қолган кун терма жамоамиз ҳисобига яна бир медаль қўшиб қўйилди.
-82 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Азимжон Соатуллаев бронза медалига сазовор бўлди. Ҳамюртимиз учинчи ўрин учун курашда арманистонлик рақибидан устун келди.

