Ру En O'z
27 Июль 2021 1549

Токио-2020: Фарангиз Ҳожиева вакилларимиз орасида биринчи бўлиб иштирокни бошлади

Бир оз аввал Токио-2020 Олимпия ўйинлари доирасида навбатдаги кун беллашувларига старт берилди. Унда ҳамюртларимиз орасида биринчи бўлиб дзюдочимиз Фарангиз Ҳожиева иштирок этди.

-63 кг вазн тоифасида курашаётган вакиламиз дастлабки баҳсда Кабо-Верде вакиласи Сандрин Биллетга қарши ўтказиб, оғриқли усулга тушиб қолди ва бугун медаллар учун курашни эрта тарк этди. Таъкидлаш жоиз, олдинда Сандрин Биллетни ўта жиддий рақиб кутиб турибди. Кейинги даврада у 5 карра жаҳон чемпиони франциялик Кларисс Агбеньенуга қарши татамига чиқади.

Text to speech