21 Август 2025
558
“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари”: Етти ҳудудда олти спорт турида баҳслар ўтказилди
“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларининг бугунги куни ҳам қизиқарли курашларга бой бўлди. Кун давомида 7 ҳудудда 6 спорт тури бўйича беллашувлар ташкил этилди.
Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятларида стол тенниси бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланган бўлса, Бухорода оғир атлетика, Навоийда 3х3 баскетбол беллашувлари ўтказилди.
Сурхондарёда стол тенниси ва дзюдо, Жиззах вилоятида стол тенниси, 3х3 баскетбол ва енгил атлетика баҳслари бўлиб ўтди. Сирдарёлик ёшлар эса бадиий гимнастика ва бокс бўйича ўз маҳоратларини намойиш этдилар.








