21 Август 2025
447
«Классик» курашчиларимиз жаҳон чемпионатига ҳозирлик кўришяпти
Шу кунларда юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Россия Республикасининг Владикавказ шаҳрида халқаро ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. Мазкур йиғин Рустам Ассакалов бошчилигидаги жамоамизга келаси ой ўтказиладиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.
Режага кўра, машғулотлар 23 августга қадар давом этади. Йиғинда Россия, Сербия, Швейцария, Италия, Дания ва Бельгия терма жамоалари иштирок этмоқда.
