19 Август 2025
480
“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари”: Андижонда ҳам иккинчи босқичга старт берилди
Бугун “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларининг иккинчи босқичи доирасида 9 ҳудудда 4 спорт турида беллашувлар бўлиб ўтди. Тақвимга мувофиқ, бугун стол тенниси баҳслари билан Андижондаги мусобақалар ҳам бошланди.
Шунингдек, кун давомида Навоийда ҳам стол тенниси бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди. Тошкент вилоятида бокс бўйича финал жанглари ташкил этилган бўлса, Қорақалпоғистон Республикасида оғир атлетика баҳслари бошланди.
Тошкент шаҳри, Қашқадарё, Жиззах, Фарғона ва Бухоро вилоятларида эса спорт курашлари бўйича беллашувлар ташкил этилди.









