Ру En O'z
26 Июль 2021 1449

Никита Рафалович бронза медали учун курашади

Таэквондочимиз Никита Рафалович (-80 кг) Токио-2020 Олимпия ўйинларидаги иштирокини давом эттиради. Ҳамюртимиз кечки дастурда бронза медали учун кураш олиб борадиган бўлди.

Ярим финал баҳсида у иорданиялик Солиҳ Элшарабатига қарши жанг қилиб, қўшимча дақиқада имкониятни бой бериб қўйди. Вакилимизнинг учинчи ўрин учун кечадиган баҳсдаги рақиби кейинроқ маълум бўлади. Никита Рафаловичга бўлгуси беллашувда омад тилаб қоламиз.

Text to speech