Ру En O'z
26 Июль 2021 1477

Ҳикматиллоҳ Тўраев жаҳон чемпионига қарши баҳс олиб борди

Дзюдочимиз Ҳикматиллоҳ Тўраев Токио-2020 Олимпия ўйинларидаги иккинчи баҳсини ўтказди. Ушбу босқичда вакилимиз 2018 йилги жаҳон чемпиони кореялик Ан Чангримга қарши татамига чиқди.

Асосий вақтда ғолиб номи аниқланмади. Қўшимча вақтда кечган курашда рақиб вазари баҳоси билан ғалабани илиб кетди. Шу билан вакилимиз Токио-2020 Олимпиадасида яккалик босқичидаги иштирокини эрта якунлади.

Text to speech