15 Август 2025
718
Камондан отиш бўйича жаҳон чемпионатида қатнашадиган таркибимиз маълум қилинди
5-12 сентябрь кунлари Корея Республикасининг Кванжу шаҳрида камондан отиш бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Ўзбекистон камондан отиш федерацияси ушбу дунё биринчилигида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган спортчилар номини маълум қилди. Унга кўра, қуйидаги спортчиларимиз мусобақада иштирок этишади:
Эркаклар:
Амирхон Содиқов
Шоҳжаҳон Абдулҳамидов
Бекзод Боборажабов
Аёллар:
Зиёдахон Абдусатторова
Нилуфар Ҳамроева
Жасмина Нурманова
