14 Август 2025
547
Таэквондочиларимизнинг «Янгиобод»даги йиғини якунланди
Таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳам ҳозирда ўқув-машғулот йиғинларини олиб бормоқда. Спортчиларимиз «Янгиобод»даги машғулотларни тугатиб, бугун ассоциация базасига қайтишди.
Ортда қолган йиғинда умумий жисмоний тайёргарлик ва техник ҳаракатларни кучайтиришга эътибор қаратилди. Энди терма жамоа Корея Республикасининг Мужу шаҳрида ўтадиган халқаро мусобақага тайёргарликни пойтахтда давом эттиради.
