13 Август 2025 928

“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари”: Тошкент вилоятида тантанали старт, етти ҳудудда тўрт спорт тури бўйича мусобақалар ўтказилди

Бугун ҳам Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган “Янги Олимпия чўққилари” мусобақалари доирасидан ўрин олган бир қатор беллашувлар ташкил этилди. Шунингдек, Тошкент вилоятида ҳокимлик, Спорт вазирлиги ва МОҚ раҳбарияти иштирокида 2-босқич беллашувларига рамзий старт берилди. Вилоят ёшлари эртаган баҳсларга киришишади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Самарқанд вилоятида спорт курашлари ҳамда бокс бўйича баҳслар бўлиб ўтди. Нукус шаҳрида кечган бокс мусобақаларининг очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев қатнашди.

Бухоро, Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида бокс бўйича саралаш жанглари ташкил этилди. Шунингдек, Тошкент шаҳрида дзюдо, Фарғона вилоятида эса бадиий гимнастика бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Text to speech