12 Август 2025
589
“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари”: Бугун 8 ҳудуддаги ёш спортчилар ўзаро беллашишди
“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақалари доирасида бугун 8 ҳудудда спорт курашлари, бокс ва дзюдо беллашувлари ўтказилди.
Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида бокс бўйича баҳсларга старт берилди. Бугун дастлабки саралаш баҳслари бўлиб ўтди. Сурхондарё вилоятида эса ушбу спорт турида барча вазн тоифасида ғолиблар аниқланди.
Қорақалпоғистон Республикасида эркин кураш бўйича беллашувлар ташкил этилди. Режага кўра, эртага қизлар кураши дастурида ғолиблар аниқланади.
Жиззах, Фарғона, Наманган ва Навоий вилоятларида эса энг кучли ёш дзюдочилар саралаб олинди. Якунда ғолиблар учинчи босқич – Президент Олимпиадасида иштирок этиш имкониятига эга бўлишди.






