26 Июль 2021
2043
Ҳикматиллоҳ Тўраев ҳам ғалабали иштирокини бошлади
Дзюдочиларимизнинг Токио-2020 Олимпия ўйинларидаги ғалабали юриши бошланди. Бугун -73 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Ҳикматиллоҳ Тўраев илк босқичда муваффақият қозонди.
Германиялик Игор Вандткега қарши баҳсда вакилимиз ўзининг чиройли ҳаракатлари билан дзюдо мухлисларига ишонч бағишлади. Қайд этиш жоиз, вакилимизни кейинги босқичда анча жиддий рақиб кутиб турибди. Чорак финалга чиқиш учун у жанубий кореялик Ан Чангримга қарши татамига чиқади. Бўлажак баҳсда ҳам Тўраевга омад тилаб қоламиз.