Бокс бўйича Ўзбекистон U22 жамоаси ҳам Осиё чемпионатида тенгсиз бўлди
Таиландда бокс бўйича U22 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. Қувонарлиси, мазкур ёш тоифасида ҳам ўзбекистонлик боксчилар ўз маҳоратларини намойиш этиб, қитъамизда тенгсиз эканликларини кўрсатишди. Муросасиз беллашувларда боксчиларимиз 8 та олтин, 6 та кумуш ва 4 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.
Олтин медаль:
-51 кг: Гулсевар Ғаниева
-57 кг: Хуморабону Мамажонова
-55 кг: Самандар Олимов
-65 кг: Саят Илясов
-70 кг: Муҳаммадазизбек Исмоилов
-75 кг: Шавкатжон Болтаев
-85 кг: Абдулазиз Абдураҳмонов
+90 кг: Ҳалимжон Мамасолиев
Кумуш медаль:
-48 кг: Робияхон Бахтиёрова
-54 кг: Узукжамол Юнусова
-70 кг: Ойша Тоирова
-60 кг: Шоҳруҳ Абдумаликов
-80 кг: Раҳматулло Бойматов
-90 кг: Шаҳзод Полвонов
Бронза медаль:
-50 кг: Беҳруз Холдоров
-60 кг: Одинахон Исмоилова
-65 кг: Моҳира Аҳмедова
+81 кг: Диёрахон Абдуманнобова
Эслатиб ўтамиз, кеча ўтган U19 ёш тоифасидаги баҳсларда ҳам боксчиларимиз 7 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза медаллари билан энг яхши натижани қайд этишган эди.
