11 Август 2025 631

Кун дайжести:

«Пахтакор-79» хотираси абадий
Бугун ўзбек футболининг шонли жамоаси «Пахтакор» клубининг 17 нафар аъзоси авиаҳалокатга учраганига роппа-роса 46 йил бўлди. Уларнинг ёди қалбимизда абадий яшайди. 14 август куни жамоа хотирасига бағишлаб Ўзбекистон ва Россия футболи фахрийлари иштирокида ўртоқлик учрашуви ташкил қилинади.

Академик эшкак эшувчиларимиз Осиё чемпионатида 2 бор шоҳсупага кўтарилишди

Таиланднинг Паттайя шаҳрида академик эшкак эшишнинг соҳил спринти тури бўйича Осиё чемпионати ўтказилди. Ушбу йўналиш Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинлари дастурига киритилган. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари О.Баҳодиров ва Қ.Хотамов ёшлар ўртасидаги жуфтлик дастурида олтин, худди шу йўналишнинг катталар тоифасида эса Ш.Холмирзаев ҳамда С.Сафаралиев бронза медалига эга чиқишди.

Ёш боксчиларимиз Таиландда Осиё чемпионлиги учун жанг қилишмоқда
Бугун Таиландда бокс бўйича U22 ёш тоифасидаги қитъа биринчилиги ўз якунига етади. Айни пайтда спортчиларимиз финал жангларини ўтказишмоқда. Маълумот учун, ушбу ёш тоифасида 14 нафар ҳамюртимиз ҳал қилувчи босқичга етиб келган ва бу иштирокчи давлатлар орасида энг яхши кўрсаткич ҳисобланади.

Text to speech