Ру En O'z
26 Июль 2021 2147

Никита Рафалович ишончли ғалабага эришди

Яна бир таэквондочимиз Никита Рафалович (-80 кг) ҳам Токио-2020 Олимпия ўйинларидаги иштирокини бошлади. Ҳамюртимиз илк босқичда доминиканлик рақибини мағлуб этди.

Моисес Эрнандесга қарши кечган баҳс 17:7 ҳисоби билан якунланди. Шу тариқа ҳамюртимиз мусобақадаги иштирокини давом эттирадиган бўлди. Вакилимиз чорак финалда озарбайжонлик Милад Беги билан ҳисоб-китоб қилади.

Text to speech