10 Август 2025
787
U19 ёш тоифасидаги боксчиларимиз Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди
Таиландда бокс бўйича U19 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. Қувонарлиси, унда қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси 7 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Олтин медаль:
-60 кг: Севара Маматова
+80 кг: Собирахон Шахобиддинова
-65 кг: Жаҳонгир Зайниддинов
-70 кг: Абдулазиз Жўрақулов
-80 кг: Норбек Абдуллаев
-85 кг: Самир Собиров
+90 кг: Ислам Салиҳов
Кумуш медаль:
-70 кг: Райҳона Қурбонбоева
-48 кг: Мафтуна Мусурмонова
-75 кг: Муҳаммаджон Яқупбоев
Бронза медаль:
-60 кг: Абдураҳмон Маҳмуджонов
-75 кг: Мафтуна Янгиева
-81 кг: Рухшона Парпиева
Дастурга кўра, эртага U22 ёш тоифасидаги финал беллашувлари ташкил этилади.









