9 Август 2025
616
Равшан Ирматовни табриклаймиз!
Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти, Осиёнинг 5 карра энг яхши ҳаками, 2015 йил дунёнинг энг яхши рефериси, “Буюк хизматлари учун”, “Эл-юрт ҳурмати” ва “Фидокорона хизматлари учун” орденлари, “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони соҳиби Равшан Ирматов таваллуд айёмини нишонламоқда.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Равшан Сайфуддиновични туғилган куни билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.
