Ру En O'z
26 Июль 2021 2203

Нигора Турсунқуловада бронза медали учун умид бор

Таэквондо бўйича терма жамоамизнинг навбатдаги вакили Токио-2020 Олимпия ўйинларидаги иштирокини бошлади. Унда Нигора Турсунқулова (-67 кг) хитойлик рақибаси билан куч синашди.

Кучли рақибаларидан бири хитойлик Жанг Менгюга қарши баҳс муросасиз курашлар остида кечди. Асосий вақт дуранг билан якунлангач ғолиб қўшимча бўлимда аниқланди. Олтин очко учун кечган баҳсда хитойлик таэквондочи устун келди. Энди Менгю финалга чиққан тақдирда ҳамюртимиз бронза медали учун курашиш имкониятини сақлаб қолади.

Text to speech