6 Август 2025
516
Сёрфингчимиз илк бор Осиё чемпионатида қатнашмоқда
Шу кунларда Ҳиндистоннинг Махабалипурам шаҳрида сёрфинг бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. 19 мамлакатдан 100 нафардан ортиқ спортчи қатнашаётган мазкур мусобақада биринчи бор Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ҳам иштирок этяпти.
Аёллар ўртасидаги беллашувларда юртимиз шарафини 20 ёшли спортчимиз Майя Карл ҳимоя қиляпти. Анъанага мувофиқ, очилиш маросимида мусобақанинг барча иштирокчилари махсус идишни ўз мамлакатларидан олиб келинган қум билан тўлдиришди. Спортчимиз бу тадбирда идишни Орол денгизидан олиб келинган қум билан бойитди.
