6 Август 2025 709

Тошкентда фигурали учиш бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди

Пойтахтимиздаги “Ҳумо арена” мажмуасида фигурали учиш бўйича турли ёш тоифаларидаги Ўзбекистон чемпионати старт олди. Унда Республикамиз ҳудудларидан ташриф буюрган спортчилар ғолиблик учун баҳс олиб боришмоқда.

Ушбу чемпионат терма жамоа мураббийлари учун яқинлашиб келаётган мавсум олдидан иқтидорли спортчиларни аниқлаш, уларни халқаро мусобақаларга тайёрлаш учун саралаш вазифасини бажариб беради. Дастурга кўра, спортчилар бугун қисқа дастурдаги чиқишларини намойиш этишади. Эртага белгиланган эркин дастурдан сўнг барча йўналишда ғолиб ва совриндорлар аниқланади.

Text to speech