26 Июль 2021
1850
Зайнаб Дайибекова чорак финалда!
Қиличбозимиз Зайнаб Дайибекованинг ғалабали юриши давом этмоқда. Ҳамюртимиз Токио-2020 Олимпиадасининг чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
Қиличбозимиз нимчорак финалда жанубий кореялик Жи Су Юн билан рўбарў келди. Ҳамюртимизнинг устунлигида кечган баҳс Дайибекованинг 15:12 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Саблячимиз ярим финал йўлланмаси учун россиялик София Великая ва италиялик Вечи Ирене ўртасидаги баҳс ғолибига қарши майдонга чиқади.