5 Август 2025
572
Боксчиларимиз кетма-кет уч кун мағлубиятсиз серия намойиш этишмоқда
Таиландда бокс бўйича U19 ва U22 ёш тоифаларидаги Осиё чемпионати давом этмоқда. Тўрт кунлик беллашувлардан кейин Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг фақатгина 1 нафари мағлубиятга учради. Дастурга кўра, бугун У19 ёш тоифасидаги қизлар ўртасида чорак финал баҳслари ўтказилади.
