3 Август 2025 1047

Ўзбекистонда илк бор ўтказилган волейбол бўйича U19 жаҳон чемпионати якунланди

24 июль куни Тошкентда старт олган ва дунёнинг энг кучли жамоаларини бир майдонга тўплаган волейбол бўйича йигитлар ўртасидаги U19 жаҳон чемпионати бугун ўз якунига етди.

Сўнгги куннинг финал баҳсида амалдаги чемпион Франция терма жамоаси Польшани 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, яна бир карра жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Бронза медали учун кечган муросасиз ўйинда эса Испания терма жамоаси Эрон устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Чемпионатнинг тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти ҳам иштирок этиб, ғолиб ва совриндорларни табриклади ҳамда мусобақа юксак савияда ўтганини таъкидлади.

Text to speech