3 Август 2025
608
Яна бир курашчимиз жаҳон чемпионатида кумуш медаль билан тақдирланди
Грецияда спорт курашлари бўйича U17 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етиб бормоқда. Ортда қолган кун Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига яна бир кумуш медали ёзилди.
-55 кг вазн тоифасида финалгача етиб борган эркин курашчимиз Абдумалик Жалолдинов шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди. Юртдошимиз япониялик рақиби билан кечган шиддатли финал баҳсида 4:5 ҳисобида имкониятни бой берди.