2 Август 2025 667

Волейболчиларимиз Японияни мағлуб этишди

Пойтахтимизда ташкил этилаётган волейбол бўйича U19 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати ҳал қилувчи босқичга кирмоқда. Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Япония билан баҳс олиб борди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Энди вакилларимиз 13-ўрин учун беллашувда эртага покистонлик тенгқурларига қарши қарши майдонга чиқишади.

Ўзбекистон 3 – 1 Япония
(14:25, 25:21, 25:21, 25:14)

Text to speech