Ру En O'z
26 Июль 2021 1410

Шаҳобиддин Зоиров чемпионликни ҳимоя қилишга киришди

Бокс бўйича Рио-2016 чемпиони Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг) ўз совринини ҳимоя қилишни бошлади. Вакилимиз ҳозиргина туркиялик рақибини мағлуб этди.

Тажриба ва маҳорат бобида анча устун бўлган Зоиров Батухан Чифтчига деярли имконият қолдирмади. Баҳсни бошқариб борган ҳакамларнинг барчаси Шаҳобиддиннинг ғалабасини эътироф этишди. Вакилимиз кейинги даврада Кабо-Верде вакили Давид Де Пинага қарши рингга кўтарилади.

Text to speech